Австрияда қайта президентлик сайловларини ўтказиш муддати почта орқали овоз бериш учун мўлжалланган конвертлардаги нуқсон — сифатсиз елим туфайли кўчирилади. Бу ҳақда 12 сентябрь, душанба кунги матбуот анжумани чоғида мамлакат ички ишлари вазири Вольфганг Соботка маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Сайловлар 2 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Улар ўтказиладиган янги сана сифатида Соботка 27 ноябрь ёки 4 декабрни таклиф этди. Якуний қарор Австрия парламенти томонидан қабул қилиниши лозим.
Нуқсонли конвертлар уларни ишлаб чиқариш бўйича тендерда ғолиб чиққан DPI Data Print Innovation Holding компаниясига тегишли бўлиб, ҳозир бунинг сабабларини полиция ўрганмоқда. Янги конвертларни тайёрлаш давлат босмахонаси зиммасига юклатилди.
Изоҳ (0)