Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат фуқароларини спорт билан шуғулланиш, бунга вақт бўлмаса, таомга муккасидан кетмасликка чақирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Давлат раҳбарига кўра, спорт билан шуғулланиш учун, уйқу ёки бошқа нарсалар ҳисобига бўлса-да, доим вақт топса бўлади. Агар вақт топилмаса, ҳеч бўлмаса тўғри овқатланиш зарур.
«Нонуштага кўпи билан учта тухум, шакарсиз қаҳва, тушликка гўштсиз сабзавот шўрва ёки гўштнинг кичик бўлаги, кечга — творог. Уй атрофида айланишни ҳам унутмаслик лозим», — дея таъкидлади Лукашенко.
Изоҳ (0)