Сайёҳлик автобусининг Ҳиндистон шимолида дарага қулаши туфайли камида 8 киши ҳалок бўлди, 7 киши оғир жароҳат олди. Бу ҳақда ҳодиса тафсилотини ўрганаётган Химачал-Прадеш штати полицияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Полицияга кўра, автоҳалокат 11 сентябрь, якшанба куни тунги пайт Тагнангла шаҳри яқинидаги Лех — Манали тоғ йўлида содир бўлди. Йўлнинг мураккаб қисмида қоронғида ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмади ва автобус бор тезликда 200 метр чуқурликдаги дарага қулади.
Изоҳ (0)