Бангладеш пойтахти Дакка шамолидаги Tempako фабрикасида юз берган ёнғин қурбонлари сони 31 кишига етди. Бу ҳақда 12 сентябрь, душанба куни мамлакат ички ишлар вазири Асадуззамон Хон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Эрталаб яна икки жасад топилди, вайроналар остида ҳам қурбонлар бўлиши мумкин. Биз 70 фоизи вайрон бўлган бинонинг қолдиқларини ҳам бузиб ташлашни ўйлаяпмиз. Бу ердаги ёнғин 36 соат давом этди, алангани қийинчилик билан ўчиришга муваффақ бўлинди. Айрим ўт ичида қолган конструкциялар исталган пайт қулаб тушиши мумкин», — дея таъкидлади Асадуззамон Хон.
Вазирга кўра, саккиз киши, жумладан, корхона эгасига нисбатан жиноий иш очилди. Тахминларга кўра, фалокатга хавфсизлик техникасига риоя этмаслик сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар 26 кишига етгани билдирилганди.
Изоҳ (0)