Хорватияда 11 сентябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 да тўққизинчи чақириқ парламентига муддатидан илгариги сайловлар бошланди. Мамлакатда ва хорижда сайловчилар учун 6,9 минг сайлов участкалари очилди, деб хабар беради «ТАСС».
3,8 миллион фуқаро ушбу сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг 59,4 минг нафари мамлакат ҳудудида доимий яшамайди. Гап асосан Босния ва Герцоговина ҳақида кетмоқда — у ердаги хорватлар иккита фуқароликка эга.
Хорватиянинг умумий аҳолиси — 4,253 миллион киши.
Сайловларда 174 партия ва уч мустақил рўйхатдан ўрин олган 2456 номзод иштирок этмоқда.
Илгарироқ Хорватия парламенти ўз-ўзини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилган эди. Қарорни 151 депутатдан 137 нафари ёқлаб чиқди.
Изоҳ (0)