АҚШ савдо эмбаргоси Куба иқтисодиётига ўтган молия йилида 4,6 миллиард доллар зарар келтирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Бруно Родригес маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
«АҚШ томонидан Кубага нисбатан жорий этилган иқтисодий қамал сақланиб қолмоқда. Қамал иқтисодий муаммоларнинг асосий сабаби бўлиб, ривожланишга тўсиқ бўлиб келяпти», — таъкидлади Родригес.
Вазир АҚШ президенти Барак Обамани оролга иқтисодий босимни бўшаштиришга чақирди. У келтирган маълумотларга кўра, 1959 йилда жорий этилганидан бери чеклов чоралари Куба иқтисодиётига жами 125,9 миллиард доллар зиён келтирди.
Изоҳ (0)