Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози махсус аксилтеррор суди ташкил этишни таклиф этди. Бу ҳақда, Journal du Dimanche нашрига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар берди.
«Гап французлар ҳаёти ҳақида кетаётганда ҳеч нима қилмаслигимиз керакми? Мен бунга қўшилолмайман. Чунки бугун масала навбатдаги ҳужум бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақида эмас, у айнан қачон рўй бериши ҳақида кетмоқда», — таъкидлади Саркози.
Шунингдек, собиқ президент жангарилар билан алоқаларда гумон қилинаётганларни сақлаш марказини очишни таклиф этди. Терроризм ёки теракт ташкил этишда айбланиб, ҳибсга олинганларни эса у қамоқхонанинг махсус камерасига жойлаштириш зарурлигини айтди.
Изоҳ (0)