АҚШ истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Samsung Galaxy Note 7 эгаларини смартфонлардан фойдаланмасликка ҳамда батареядаги нуқсон сабабли қурилмани ўчириб ташлашга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РКБ» хабар бермоқда.
Қўмита Samsung Electronics компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини тезроқ чақириб олиши учун ташкилот билан иш олиб бормоқда. Шунингдек, муассаса Galaxy Note 7 ўрнига янгисини алмаштириб бериш мақбул-мақбулмаслигини ўрганиб чиқмоқда.
Аввалроқ АҚШ федерал авиация бошқармаси йўловчиларга парвоз вақтида Samsung Galaxy Note 7 смартфонларидан фойдаланмасликни тавсия қилганди.
Шунингдек, Австралиянинг учта авиакомпанияси аккумуляторлар алангаланиши ҳодисалари аниқлангани туфайли йўловчиларга Samsung компаниясининг Galaxy Note 7 смартфонидан бортда фойдаланиш ёки қувватлантиришни ман этган эди. АҚШда эса салонида Galaxy Note 7 смартфони портлаб кетган йўлтанламас ёниб кетди.
АҚШ федерал авиация бошқармасининг тавсиясидан сўнг Samsung Electronics акциялари биржа савдоларида 4 фоизга тушиб кетди.
Изоҳ (0)