Бухоро вилояти Вобкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг қайта таъмирдан чиқарилган стадиони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Замонавий ўриндиқлар, тунги ёритгичлар ўрнатилиб, атрофидаги югуриш йўлаклари янгиланган ва беш минг томошабинга мўлжалланган стадионнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 1 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Мустақиллик байрами арафасида Олот туманидаги 7, Бухоро туманидаги 8, Бухоро шаҳридаги 37-умумтаълим мактабларида ҳам янги спорт заллари фойдаланишга топширилди. Уларнинг ҳар бири умумий қиймати 30 миллион сўмлик 18 турдаги спорт жиҳозлари билан таъминланди.
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Бухоро вилояти филиали маълумотларига кўра, ишга туширилган тўртта объектнинг қурилиши, таъмирланиб жиҳозланиши учун жамғарма томонидан 3 миллиард 852 миллион сўм маблағ сарфланган. Жорий йилда яна бир иншоот – Ромитан туманида сузиш ҳавзаси қурилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)