Ўзбекистонда 6 сентябрь, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзигидромет» маркази хабар бермоқда.
6 сентябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +19...+24 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +28...+33 даража, Тошкент шаҳрида +32...+34 даража, Фарғона водийси вилоятларида +30...+35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Шу куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)