Словения президенти Борут Пахор Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Биз Словениянинг дўсти, Словения—Ўзбекистон муносабатлари мустаҳкамланишига муҳим ҳисса қўшган раҳбар сифатида Президент Ислом Каримов ҳақидаги хотирани асраб қоламиз», — дейилади Пахорнинг таъзияномасида.
«Словения президенти ушбу оғир йўқотиш дамларида Ўзбекистоннинг барча аҳолисига ўзининг самимий ҳамдардликларини йўллади», — дейилади «Жаҳон» ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)