Буюк Британия жорий йил охирига қадар Европа Иттифоқи таркибидан чиқиб кетиш борасидаги моддани кучга киритмай туради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити якунларига кўра берган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ўйлашимча, биз моддани йил охирига қадар кучга киритмасак тўғри бўлади. Шу тариқа биз Евроиттифоқ билан ўрнатмоқчи бўлган алоқаларимизни қуриш бўйича келишувларни ишлаб чиқиш учун айрим тайёргарликларни кўриб оламиз», — деди у.
Изоҳ (0)