Иордания ҳарбий хизматчилари 1 сентябрь, пайшанба куни Сурия билан чегарада жангарилар гуруҳи йўлини тўсди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ОАВга кўра, тўқнашув Суриянинг Дераа шаҳри жануби-ғарбидаги Телл-Шаҳоб туманида рўй берди. Чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган жангарилар «Жабҳат фатҳ аш-Шом» (собиқ «Жабҳат ан-Нусра») гуруҳига мансуб бўлган.
Маълумот учун, Иордания қироллик қуролли кучлари томонидан мамлакатнинг Сурияга яқин туманлари «ёпиқ ҳарбий ҳудуд» деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)