Номаълум йўловчи металл қидиргичлар ишлаб кетгандан сўнг яширингани маълум бўлгач, Франкфурт аэропортидаги икки терминалда эвакуация ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Франкфурт аэропортида йўловчи хавфсизлик ҳудудига текширув якунлангунча кирди. Кейинчалик воқеа жойидан қочиб, оломон орасида ғойиб бўлди», — дея ҳикоя қилди аэропорт вакили.
Кейинчалик ОАВлар полициядаги манбаларга таяниб, ҳуқуқбузар аёл киши бўлиб чиққани ва қўлга олинганини маълум қилди. Аэропорт биноларини текшириб чиқиш учун полицияга икки соат талаб этилди.
Эвакуация ўтказилган терминаллардан бири ҳозирда тўлиқ фаолиятини тиклади.
Изоҳ (0)