Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «Қутб юлдузи» баллистик ракетасини ишлаб чиқиш ва учиришда иштирок этган олимлар, технологларни табриклади ва алоҳида миннатдорлик рамзи сифатида улар билан бирга суратга тушди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлигига кўра, «улар КХДРни мислсиз ҳарбий қудрат ва ракеталарга эга давлатга айлантириш бўйича вазифаларини муносиб адо этмоқда». Фотосессия иштирокчилари «мутахассислар билан КХДРда кучли стратегик сувости кемаси ва баллистик ракетасини яратиш масалаларини муҳокама этиш учун синов полигонига 10 дан ортиқ маротаба келган» етакчиларини қизғин олқишлади.
Шимолий Корея томонидан амалга оширилган охирги, 24 августдаги синов чоғида Ким Чен Ин мамлакатнинг шарқий қирғоғида баллистик ракета учирилишини шахсан кузатгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)