АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Мексика президенти Энрике Пенья Ньетонинг мамлакатга ташриф буюриб, шахсан учрашиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда 31 август, чоршанба куни «ТАСС» хабар берди.
«Мексика президенти Энрике Пенья Ньетонинг таклифини қабул қилдим ва у билан эртанги учрашувни кутяпман», – деб ёзди миллиардер Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ The Washington Post газетаси Трампнинг Мексикага ташрифи ҳақидаги режаларини маълум қилганди. «Трамп чоршанба куни Мехикога йўл олиб, мамлакат президенти Ньето билан учрашиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Учрашув Трампнинг Аризонадаги чиқишидан бир неча соат олдин бўлиб ўтиши мумкин», – дейилганди хабарда.
Изоҳ (0)