Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз сиёсий рақибларининг давлатда ҳукуматни қонунга хилоф равишда тортиб олиш ҳақидаги айбловларини рад этди. Бу ҳақда у 31 август, чоршанба куни мамлакат Мустақиллик кунини нишонлаш чоғида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Конституцияни ислоҳ қилиш мавзусига тўхталиб ўтишга мажбурман, чунки қатор сиёсатчилар мени турли жиноятларда, жумладан, ҳукуматни тортиб олишга уринишда айблашга интилмоқда», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай даъволар «очиқ-ойдин ёлғон»дир. Атамбаев фикрича, унинг душманлари 2010 йилда республикада бошқарувнинг парламент шаклини кўзда тутувчи конституция қабул қилинганини даъво қилган ҳолда, халқни янглиштирмоқда.
«Аслида эса гап президент-парламент шаклида ҳақида бормоқда. Ва ўша конституцияда тоталитаризм учун барча шароитлар яратиб қўйилган, шу туфайли уни ўзгартириш керак», — деди у.
Изоҳ (0)