Жон Маккейн 30 август, сешанба куни Аризонадаги бирламчи сайловларда ғолиб бўлди ва Республикачилар партиясидан АҚШ Конгресси Сенати таркибига расмий номзодга айланди, деб ёзади «ТАСС». 80 ёшли сиёсатчи ушбу лавозимга олти муддатдан буён ўз номзодини қўйиб келади.
Маккейн республикачилар орасидаги рақиби Келли Уордни осонлик билан ортда қолдирди. Даъвогарлар делегатларнинг тегишли равишда 55 ва 29 фоиз овозларига эга бўлди.
Маккейннинг Сенатга қайта сайланиши кафолатланмаган. АҚШда ноябрда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда у Демократик партия вакили Энн Киркпатрик билан жиддий рақобатга дуч келади. У 30 август куни демократлар праймеризида катта фарқ билан ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)