АҚШ энергетика вазирлигининг мамлакатдаги ёқилғи захиралари ҳажми тўғрисидаги ҳисоботи кутилиши асносида нефть нархи аста-секин кўтарилиб бормоқда. Таҳлилчилар мамлакатда нефть захиралари 600 минг баррелга ошиши, бензин захиралари 1,1 миллион баррелга камайишини кутмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида 31 август, чоршанба куни октябрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 0,1 фоизга (0,05 доллар) ошиб, бир баррели учун 48,42 долларгача кўтарилди.
Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) октябрга етказиладиган WTI туридаги нефть нархи ҳам шу куни эрталаб 0,09 фоизга (0,04 доллар) ошиб, бир баррели учун 46,39 долларга етди.
Изоҳ (0)