Америкалик мактаб ўқувчиси Чейз Вили газли ичимликлар — Mountain Dew ва Coca-Cola’дан қайси бири инсон тишларига кўпроқ зарар келтиришини текшириб кўрди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бунинг учун Чейз синглисининг сут тишларини олиб, уларни уч ҳафта мобайнида ичимликлар ичида ушлаб турди.
Ушбу ўзига хос тадқиқот натижаларига кўра, таркибида лимон кислотаси бўлган Mountain Dew инсон тишларини тезроқ емиради. Coca-Cola’да эса ноорганик асосли фосфор кислотасидан фойдаланилади.
Эксперимент натижалари таниқли видеоблогер Том Скот томонидан YouTube’га жойлаштирди.
Изоҳ (0)