Зимбабве ҳукумати каркидонлар браконьерларнинг асосий ўлжасига айланаётгани боис бу турга мансуб 700 жониворнинг шохларини кесиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз браконьерларга улар бу ерга келган тақдирда ҳеч нарса топа олмасликларини кўрсатмоқчимиз. Миллий боғлар раҳбарияти барча каркидонларнинг шохларини кесиб олмоқчи», — деди жараёнларда иштирок этаётган фаол.
Аёлнинг сўзларига қараганда, шохларни арралаб олиб ташлаш операциясига 1,2 минг доллар сарфланади. Миллий боғлар ҳудудида 100 га яқин каркидон яшайди, қолганлари эса шахсий қўриқхоналарда истиқомат қилади.
Каркидон шохи қора бозорда ўта харидоргир мол ҳисобланади. Талабнинг ошиб бориши сайин бу турдаги жониворлар сони ҳам қисқариб бормоқда. Жумладан, 2015 йилда Африкада рекорд даражада (1305) каркидон ўлдирилди.
Изоҳ (0)