Хитой матбуот, матбаа, радио, кино ва телевидение давлат бошқармаси мамлакат ОАВларида янгиликлар мазмуни устидан назоратни кучайтиради. Бу ҳақда 29 август куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бошқарма кўрсатмасида янгиликларда мавжуд мафкура ва «ижобий энергия» устунлик қилиши зарурлиги таъкидланган. ОАВларга «ўринсиз ҳазиллар», «мумтоз намуналарни таҳқирлаш» ва «ғарбий ҳаёт тарзини ортиқча кўкларга кўтаришдан» тийилиш буюрилган.
Ҳужжатда, шунингдек, «юлдузлар», жумладан, ижтимоий тармоқ орқали танилган шахслар, бадавлат кишиларга ҳаддан зиёд кўп эътибор қаратиш, шахсий ҳаёт, оилавий муносабатлар ва тортишувлардан сенсация ясаш тавсия этилмаган.
Мазкур кўрсатма ОАВларнинг барча турига тегишли бўлиб, унга риоя этмаганларга лицензияни қайтариб олишгача бўлган жазолар қўлланиши билдирилган.
Изоҳ (0)