АҚШ Федерал қидирув бюроси, гўёки, АҚШ президенти Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлган Массачусетс фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда Fox News.
40 ёшли гумонланувчи, Жозеф Гаргьюло 27 август куни ҳибсга олинган. Тинтув вақтида уйидан катта қурол-яроғ захираси, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар топилди.
Тергов маълумотларига кўра, Гаргьюло кўп марта Обамани ўзи таътилда вақт ўтказадиган Мартас-Виньярддаги гольф майдонида ўлдириш истагини билдирган. Шунингдек, у, гўёки, махсус хизматлар ходимларига ва мусулмонларга ҳужум қилмоқчи бўлган.
Ҳужжатларда гумонланувчининг руҳий хаста эканлиги тилга олинган. У, хусусан, АҚШда тез орада ҳарбий ҳолат эълон қилинишига ишончи комил. Шунингдек, Гаргьюло стероидлар қабул қилиши тахмин этилмоқда.
Эркак қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ноқонуний равишда сақлаганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)