КХДР шу йилиёқ қурол-яроғлари сафига сув ости кемалари баллистик ракеталари (СКБР)ни қўшгани ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий мудофаа вазири маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Пхеньян СКБР ишлаб чиқишда эришилган ютуқ барқарор эканлигини кафолатлаш учун сув ости кемалари операция имкониятларини баҳолаши ва камида битта ракета синовини амалга ошириши керак, — деди у. — Аммо Пхеньян ушбу жараёнларнинг барчасини тушириб қолдириши ва СКБР қурол-яроғ сифатида қабул қилинганини эълон қилиши мумкин».
Нашр эслатишича, аввалроқ жанубий кореялик ҳарбийлар ишлайдиган СКБРни ишлаб чиқиш учун КХДРга бир йилдан уч йилгача вақт керак бўлишини айтган эди.
Изоҳ (0)