Евроиттифоқ G20 саммитида Буюк Британия билан янги шерикликни муҳокама этишга тайёрлигини билдиради. Бу ҳақда Евроиттифоқдаги дипломатик манба маълум қилди. Унинг айтишича, Brexit икки томон биринчи галда муҳокама этиши зарур бўлган мавзу, дея хабар беради «ТАСС».
«G20 саммитида ҳамкорларимизни Буюк Британия билан шериклик учун янги шаклларни яратиш борасида барча имкониятларни ишга солишимизга ишонтиришга ҳаракат қиламиз. Вазифамиз — мазкур ниятимизни аниқ-тиниқ етказишдан иборат», — дея таъкидлади манба.
Маълумот учун, G20 саммити Шарқий Хитойнинг Чжэцзян провинцияси маъмурий маркази Ханчжоуда 4—5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)