Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ва Дубай амири шайх Муҳаммад тўсатдан амалга оширилган текширувдан сўнг 9 нафар юқори мартабали амалдорни бўшатишга буйруқ берди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Якшанба куни эрталаб шайх Муҳаммад давлат идоралари, жумладан, ер муносабатлари, иқтисодий ривожланиш департаментлари, шунингдек, Дубай аэропортига қўққисдан текширув билан келди. Амирликда кўплаб бошқа мусулмон давлатлари каби жума дам олиш куни ҳисобланади, иш ҳафтаси эса якшанбадан бошланади.
Бир қатор офисларда бўлган шайх улардан айримлари бўм-бўш эканлигига гувоҳ бўлди. Эртасига у 9 нафар мансабдорни бўшатишга буйруқ берди. Улар орасида ҳуқуқий масалалар департаменти ижрочи директори, маъмурият аппарати директори, бош директор ўринбосарлари ва ёрдамчилар бор.
Изоҳ (0)