Туркия расмийлари мамлакат терма жамоаси ва Россия жамоасининг ўртоқлик учрашуви давомида хавфсизликни таъминлашга кафолат берди. Бу ҳақда Россия спорт вазири, Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Туркия билан муносабатларимиз яхшиланмоқда, чекловлар олиб ташланмоқда. Россия — Туркия ўйинида барча хавфсизлик кафолатлари тақдим этилган. Туркия расмийлари томонидан хавфсизлик чоралари кафолатланган», — деди у.
У, шунингдек, барчаси яхши бўлса, учрашувга ташриф буюришни режалаштираётганлигини маълум қилди.
Туркия — Россия ўртоқлик ўйини 31 август куни Анталияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)