Украинанинг Харьков шаҳрида 50 кишидан иборат парашютчилар гуруҳи янги жаҳон рекорди ўрнатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Киев, Днепр, Одесса, Полтава, Ивано-Франковск, Запорожье, Харьков ва бошқа шаҳарлардан келган спортчилар дунёда энг катта парашют айланасини намойиш этди. Бу натижа Рекордлар миллий реестрида қайд этилди.
«Алмашинув асосидаги катта шакллар» тоифасида рекорд ўрнатиш учун спортчиларга 5200 метр баландликда 6 та уриниш талаб этилди. Улар АН-72 самолётидан пастга сакрагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)