Франция иқтисодиёт вазири Эмманюэль Макрон истеъфога чиқиб, 2017 йилги президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу борадаги расмий баёнот тез орада берилади, деб маълум қилади «ТАСС».
Le Point журнали ахборотига кўра, Макрон истеъфо ҳақидаги баёнотини бир муддат илгари тайёрлаган бўлиб, охирги вақтга қадар буни сир сақлаган. 29 августдан эса у Франция президенти Франсуа Олланд билан бу борада маслаҳатлашувларни бошлаган.
Яқин соатларда 38 ёшли Макрон ўз бошқарувидаги вазирлик девонида йиғилиш ўтказиб, ходимларига қарорни ошкор қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)