Япония ҳукумати 30 август куни шимоли-шарқий Иватэ ва Мияги префектураларидаги 920 мактаблардаги машғулотларни қолдиради. Бунга «Лайонрок» тўфонининг яқинлашаётгани сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Япония метереология агентлиги маълумотларига қараганда, айни пайтда тропик пўртана Тинч океанида, Япония пойтахтидан жануброқда ҳукм сурмоқда. У шимолга 25 километр/соат тезликда силжимоқда, шу боис мамлакат шимоли-шарқий соҳилига 30 август, сешанба куни етиб келиши кутилмоқда. Синоптиклар соатига 200 миллиметр ёғингарчилик бўлишини кутмоқда, Иватэ, Мияги ва Фукусима префектураларида эса шамол тезлиги секундига 40 метрдан ошиши мумкин.
Илгарироқ Япония бош вазири Синдзо Абэ тўфоннинг яқинлашиши боис Кенияга ташрифини қисқартиргани билдирилган эди.
Изоҳ (0)