АҚШнинг Лос-Анжелес аэропорти полиция бошқармаси кейинчалик янглиш бўлиб чиққан хавф ҳақидаги хабардан сўнг машҳур киноқаҳрамон — Зорро либосидаги шахсни қўлга олди. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ АҚШ ғарбидаги йирик ҳаво қўналғасида ўқ товушларига ўхшаш овозлар туфайли йўловчилар ўртасида ваҳима бошланганди. Хавф ҳақида хабар эълон қилинди, текширув ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, полиция ҳеч қандай ўқ товушлари ва хавфсизликка таҳдид бўлмаганини билдирди.
Изоҳ (0)