Ироқда худкуш террорчининг Карбало шаҳридаги шиа обидаси ёнида ўзини портлатиб юбориши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Бошқа манбаларга кўра, қурбонлар сони 18 кишидан кам эмас. Жароҳатланганлар сонига аниқлик киритилмоқда.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зимасига олмади.
Изоҳ (0)