Канаданинг Виннипег шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида кри элатига мансуб икки канадалик туғруқхонада адаштириб юборилгани боис 41 йил давомида бир-бирининг оиласида яшагани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Улар 1975 йилда дунёга келиши ҳамон адаштириб юборилган эди, дейилади CBC News хабарида.
Матбуот анжуманида ДНК тести натижалари ошкор этилди. Унга кўра, Леон Свенсон ва Кичик Дэвид Тейт ростан ҳам бир-бирининг ота-онаси томонидан тарбияланган.
«Гапиришга тил ожиз. 41 йил ўтди... Мен нима дейишга ҳайронман», — деди Тейт.
Изоҳ (0)