Япониянинг асосий ороли — Хонсюга «Лайонрок» тўфони яқинлашаётгани сабабли мамлакат бош вазири Синдзо Абэ Кениядаги Африкани ривожлантириш бўйича VI Халқаро Токио конференцияси дастури доирасидаги ташрифини қисқартирди. Бу ҳақда, NHK телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Абэ 29 август куни кечки пайт, белгиланган муддатдан бироз аввал Токиога қайтади. Бундай қарор Абэнинг табиий офатни бартараф қилиш операциясида иштирок этиши учун қабул қилингани эҳтимоли бор.
Япония метеорология агентлигининг маълумотларига кўра, «Лайонрок» тўфони айни вақтда Окинава префектурасига қарашли Минамидайто оролидан 300 километр жануби-шарқда жойлашиб турибди.
«Лайонрок» тўфони Хонсюга ёпирилиш-ёпирилмаслиги аниқ эмас. Аммо синоптикларнинг тахминича, тўфон 29 август, душанба кунигача шимоли-шарққа қараб йўналиш олади ҳамда Огасавараваи Идзу оролларига ёпирилади. Шундан сўнг табиий офат шимоли-ғарбга қайтиб, Япониянинг марказий қисмини ўраб олиши мумкин.
Изоҳ (0)