Москва метросида бир қиз поезд ғилдираклари тагида қолиб, ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Москва метрополитенидаги ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
Ҳодиса 27 август куни 16:50 (Тошкент вақти билан 18:50)да «Бауманская» метро бекатида содир бўлди. Олган жароҳатлари туфайли қиз воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)