Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатининг Бандипур шаҳрида намойишчилар ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасидаги янги тўқнашувларда камида 25 киши яраланди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, намойишчилар Бандипурнинг бирйўла бир неча туманларида полиция бўлимларини тошбўрон қилган. Бунга қарши жавоб чоралари қўлланган.
Кашмир водийсида оммавий тартибсизликлар ва намойишлар 8 июль куни «Ҳизб ул-Мужоҳиддин» айирмачи гуруҳи фаоли, 22 ёшли Бурҳон Музаффар Вани йўқ қилинганидан сўнг бошланди. Ўшандан бери давом этаётган тўқнашувларда 70 киши, жумладан, икки полициячи ҳалок бўлди, 6 мингга яқин киши яраланди.
Полиция ва марказий ҳарбийлашган кучларнинг 3,5 мингдан ортиқ ходими турли даражада жароҳат олди. 90 та полиция бўлими, пости ва бошқа давлат муассасаси ёқиб юборилди ҳамда вайрон қилинди. 2 мингга яқин айирмачи ҳукуматга қарши ҳаракатларда айбланиб қўлга олинди.
Изоҳ (0)