Прагадаги суши ресторани ташрифчилари ушбу муассаса ошпазлари япон таомларини музлатилган денгиз балиғидан эмас, ресторан яқинидаги дарёдан тутилган балиқдан тайёрлашда гумон қилди, деб ёзади TJournal маҳаллий Novinky нашрига таяниб.
Давлат қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат инспекцияси шикоят ўринли бўлиб чиқиши мумкин, деган хулосага келди: ресторан музлаткичидан зоғорабалиқ ва унинг ичак-човоқлари, шунингдек, ўрдаклар топилди, улар қаердан келганини ресторан эгаси айтиб бера олмади.
Муассаса менежери Патрик Тран ушбу маҳсулотлар фақат ходимлар учун мўлжалланганини таъкидлади. Шунга қарамай, озиқ-овқат инспекцияси балиқни ишлатишни тақиқлади ва 50 миллион крон (тахминан 200 минг доллар) жарима солди.
Кейинроқ маълум бўлишича, шикоятни маҳаллий Novinky нашри журналисти берган, у ресторан ходимлари пойтахт соҳилида балиқ тутаётганига гувоҳ бўлганлар юборган видеога асосланган. Видеода уч эркак балиқ ва ўрдак тутаётганини кўриш мумкин, улардан бири ресторан униформасини кийиб олган.
Изоҳ (0)