Сурияда қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлаган Туркия ўз ҳаракатларини БМТ билан мувофиқлаштирмаган. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Расмий вакил Анқаранинг ҳаракатларини «бостириб кириш» дея баҳолади.
«Мен бостириб кириш ҳақидаги фикримда қоламан. БМТ билан мувофиқлаштирув бўлмаган. Биз ҳеч бир томон билан ҳарбий ҳаракатларни мувофиқлаштирмаймиз», — дея таъкидлаган Дюжаррик.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Туркияни Суриядаги операция давомида халқаро меъёрларга риоя этишга чақирганди.
Изоҳ (0)