«Левада-центр» томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг кўпчилиги ҳукуматни нархлар ошиши ва аҳоли даромадлари пасайишини назорат қилмаслик (42%), шунингдек, ижтимоий ҳимоя қониқарли эмаслигида (34%) айбламоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳукумат коррупциялашгани ва биринчи галда ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши (ҳозир 27%, ўтган йили 19% ) ҳамда иқтисодий танглик билан курашишни уддалай олмаётганига (тегишли равишда 25% ва 23% ) амин бўлган россияликлар сони ортиб бормоқда. Ҳар ўнинчи респондент ҳукуматнинг профессионал даражасини паст (11%) деб ҳисоблайди ёки мафиоз ташкилотлар билан алоқаларда гумон қилади (9%).
Россия расмийлари «жиноятчиликка қарши самарали курашмаслик» (8%), «хорижий капитал манфаати учун қайғуриш» (7%), «фуқаролар хавфсизлигини таъминлай олмаслик» (5%)да ҳам айбланган.
Сўровдан маълум бўлишича, россияликларнинг атиги 7 фоизида расмийлар фаолиятига нисбатан ҳеч қандай шикоят йўқ.
Изоҳ (0)