КХДРнинг Владивосток (Россия)даги бош консулхонаси ҳузуридаги савдо ваколатхонасида ишлаган дипломат қочиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Yonhap агентлигига таяниб.
Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинмаяпти, бу июлда содир бўлгани маълум, холос. Жанубий Корея ОАВлари тахмин қилишича, воқеа Корея Республикасидан сиёсий бошпана қидирган КХДРлик дипломатларнинг сўнгги вақтларда амалга оширган кетма-кет қочишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Сўнгги вақтлар ичидаги энг шов-шувли ҳодиса КХДРнинг Лондондаги дипломатик ваколатхонаси маслаҳатчиси Тхэ Ён Хонинг қочиши бўлди.
ОАВлар маълумотларига кўра, жами ўндан ортиқ шимолий кореялик дипломат жорий йилнинг илк олти ойи давомида Корея Республикасида сиёсий бошпанага эга бўлган.
Изоҳ (0)