Американинг «Бўрон» патруль кемаси ўзига Эрон катерлари яқин келганида сувга огоҳлантирувчи ўт очди, деб ёзади «ТАСС».
CNN телекомпанияси маълум қилишича, ҳодиса яқинда Форс кўрфазининг шимолий қисмида содир бўлди.
Эрон катерлари Американинг иккита ва Кувайтнинг битта кемасига 200 метр масофада яқин келган. «Америка кемаси радиоалоқа ўрнатишга уринди, сигнал ракеталари ёрдамида сигнал беришга ҳаракат қилди, — дейилади репортажда. — Охир-оқибат, ‘Бўрон’ кемаси сўнгги огоҳлантирувчи чора сифатида сувга уч марта ўқ узди».
Изоҳ (0)