БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 август куни Кобулдаги Америка университетига амалга оширилган ва 16 кишининг, жумладан, саккиз талабанинг ўлимига сабабчи бўлган қуролли ҳужумни қоралади, деб ёзади «ТАСС».
Хавфсизлик кенгаши 25 август куни тарқатган баёнотида теракт учун жавобгарларни одил судга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади, шунингдек, мамлакатдаги вазият юзасидан хавотир билдирди.
Шу билан бирга, БМТ Хавфсизлик кенгаши «ҳеч қандай зўравонлик ёки террорчилик ҳаракати Афғонистонни тинчлик, демократия ва барқарарорлик йўлидан» чалғита олмаслигига ишонч билдирди.
24 август куни Афғонистон пойтахтидаги ўқув муассасаси дарвозаси ёнида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, шундан сўнг жангарилар университет мажмуаси ҳудудига кирди. Кейинроқ Афғонистон хавфсизлик кучлари икки жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)