Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компаниясининг соф даромади молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидан зарар билан чиқди — кўрсаткичлар ўтган йил шу даврига нисбатан 17,2 фоизга камроқ бўлиб, 428 миллион долларни ташкил қилди. Бу ҳақда, компания хабарномасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳисобот даврида компания тушуми 20,8 фоизга қисқариб, 1,931 миллиард долларга тенг бўлди. EBITDA кўрсаткичи 38,9 фоизга қисқариб, 533 миллион долларни ташкил этди, кўрсаткич рентабеллиги эса 27,6 фоизга тенг бўлди (ўтган йилнинг шу даврида — 35,8 фоиз).
Компаниянинг соф қарзи ўзгаришларсиз — 3,581 миллиард доллар миқдорида қолди. «Соф фойда/EBITDA» мутаносиблиги эса 3,28 га етди. 2015 йил 31 декабрида бу кўрсаткич 2,49 га тенг бўлган эди.
Компания хабарномасида молиявий натижаларга темир рудаси хом ашёси ва пўлатга бўлган талабнинг тушиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда. 2016 йилнинг биринчи ярмида темир рудасининг жаҳон миқёсидаги нархи тоннасига 52 долларни ташкил қилди, ўтган йилги кўрсаткич эса тоннасига 60 долларга тенг эди. Компания темир рудасини қайта ишлаб, ундан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилса, шунингдек, бозордаги нархлар барқарорлашиб борса, йилнинг иккинчи ярми молиявий кўрсаткичлари яхшиланиши кутмоқда.
Изоҳ (0)