Туркиядаги тўнтаришга алоқадорликда гумон қилинган ҳарбий Грецияга қочди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳарбий Самос оролидаги пляжга сув мотоциклида етиб келгани билдирилмоқда. У полиция ходимлари томонидан қўлга олинган ва сиёсий бошпана сўраган.
Миллий разведка хизмати ходимлари иштирокида турк ҳарбийси сўроқ қилинди. У ўзининг тўнтаришга алоқадорлигини рад этмоқда.
Изоҳ (0)