БМТ миссияси ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот Сурия ҳукумати ҳамда ИШИДни уч ҳолатда кимёвий моддаларни қўллаганликда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ташкилот экспертларига кўра, Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётлари 2014 йил, 21 апрелда Талменес аҳоли пункти ва ўтган йил 16 мартида Сармин шаҳрига хлор контейнерларини ташлаган. БМТ миссияси ва кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот жами 9 ҳолатни ўрганди, улардан олтитасида айбдорларни топишнинг имкони бўлмади.
Ўрганиш натижаларини ўз ичига олган ҳисобот БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилади. Унинг хулосалари кенгашдаги муҳокамадан сўнг эълон қилиниши кўзда тутилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)