Охирги маълумотларга қараганда, Италия марказида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 73 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 63 кишини ташкил этган эди.
Ярадорлар сони 100 киши атрофида эканлигини маълум қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
Изоҳ (0)