Италияда 24 август, чоршанбага ўтар кечаси рўй берган зилзила қурбонлари сони 38 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси бошқармаси вакилларига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ 22 киши табиий офат қурбони бўлгани билдирилганди.
Зилзиладан тоғли ҳудудда жойлашган аҳоли пукнтлари — Аматриче ва Аккумули жабр кўргани айтилмоқда. Ерости силкинишлари пойтахт Римда ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз, яилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 (Тошкент вақти билан 06:36)да содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Рьети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашди.
Изоҳ (0)