Таиланд жанубида ҳаракат қилаётган айирмачилар билан музокаралар минтақада тинчлик ўрнатилмагунча тикланмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг ўринбосари ва мудофаа вазири Правит Вонгсуван маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Олдин тинчлик ўрнатилиши керак, кейин бу ҳақда гапириш мумкин. Жанубдаги янги портлашлар туркумидан сўнг минтақада тинчлик ва тартиб жорий бўлишини кузатадиган махсус қўмондонлик маркази ташкил этилади», — дея таъкидлаган Вонгсуван.
Олдинроқ «МАРА-Патани» айирмачилик гуруҳи вакиллари билан музокаралар жараёни бошланиши, учрашув 2 сентябрда Малайзия расмийлари воситачилигида ўтказилиши билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг йирик курорт марказларида 11—12 август кунлари 13 та портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Жабрланганлар орасида Европа давлатларидан келган 10 нафар сайёҳ ҳам бор.
Изоҳ (0)