Германиянинг «Байер» жамоаси ҳужумчиси Хавьер Эрнандес 22 август, душанба куни уйидаги зинадан йиқилиши оқибатида ўнг қўли билагини синдириб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Леверкузенликлар яқин ўйинларда асосий ҳужумчисининг хизматларидан фойдалана олмайди. Одатда, бундай жароҳатлардан фориғ бўлиш учун икки ҳафта зарур бўлади.
Ўтган мавсумда Чичарито Германия чемпионатининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 17 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилганди.
Изоҳ (0)