Лангарчўп билан сакраш бўйича америкалик спортчи (шунингдек, захирадаги офицер) Сэм Кендрикс Риодаги Олимпиада чоғида стадионда АҚШ мадҳиясини эшитиб, югуришдан тўхтади ва мадҳия тугагунича тик турди, деб ёзади «Обозреватель Спорт».
Спортчи мусобақага тайёргарлик кўриш вақтида сакраш учун лангарчўп билан югуриб келаётган вақтида АҚШ мадҳияси янграб қолди. У кескин тўхтади ва ўз мамлакати байроғини кўзлари билан қидирди, топгач, тик туриб мадҳияни охиригача тинглади.
https://www.youtube.com/watch?v=iU7yg35vpnw
Изоҳ (0)